Ўзбекистон | 17:39 / 28.02.2017
36752
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек телеканалларининг оммабоплик рейтинги эълон қилинди

Жорий йилнинг 22 февралидан 24 февралига қадар Telegram’даги оммабоп каналларда Ўзбекистондаги телеканалларнинг рейтингини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил этилди.

Сўровнома натижаларига кўра, Uzreport TV, Milliy TV ва MY5 телеканаллари кучли учликдан жой олди. Таҳлиллар Telegram’даги мингдан зиёд аудиторияга эга 7 та каналларда ўтказилди.

Унга кўра, кўнгилочар телеканаллар орасида томошабинларнинг нисбатан кўп қисми Milliy TV’ни, ахборот каналлари орасида эса Uzreport TV’ни қайд этишган.

Интернетдаги овоз бериш натижалари шуни кўрсатдики, сўровчиларнинг 36,6 фоизи Uzreport TV’ни, 17,8 фоизи Milliy TV’ни томоша қилишларини таъкидлашган, учинчи ўринни эса сўровчиларнинг 17,7 фоиз овози билан MY5 телеканали эгаллади.

Рейтингнинг кейинги поғонасида қуйидаги телеканаллар қайд этилди: Kinoteatr (9,3%), Yoshlar (4,8%), O’zbekiston (4,2%), Sport (3,0%) ва янги очилган Zo’r TV (2,3%). 

Сўровнома турли ташкилотларнинг реклама кампаниялари фаолиятини самарали режалаштириш учун телетомошабинларнинг объектив муносабатини билиш мақсадида ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид