Naked Science нашрида келтирилган Visual Capitalist инфографикаси БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAOʼнинг 2024 йилги маълумотлари асосида тайёрланган.

Рейтинг азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар экспортини қамраб олади. Бунда ҳажмлар тайёр маҳсулотнинг умумий оғирлиги бўйича эмас, унинг таркибидаги озуқа моддалари миқдори бўйича ҳисобланган.

Энг йирик тўрт экспортчининг кўрсаткичлари қуйидагича:

Ўрин

Мамлакат

Экспорт ҳажми, озуқа моддалари ҳисобида

1

Россия

23,2 млн тонна

2

Канада

14,4 млн тонна

3

Марокаш

12,2 млн тонна

4

Хитой

10,1 млн тонна

Матнда АҚШнинг ўғит экспорти 6,4 миллион тонна, Қатарники 2,5 миллион тонна, Беларусники эса 2,4 миллион тонна экани ҳам келтирилган.

Фермерлар ўғитлардан тупроқдаги озуқа моддаларини тўлдириш ва экинлар ўсишини таъминлаш учун фойдаланади. Уларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш эса минерал хомашё конлари ва энергия ресурсларидан фойдаланиш имкониятига боғлиқ.