Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия армияси Пальмирадаги муҳим стратегик нуқтани ишғол қилди
Халқ қўшинлари иттифоқчилигида ҳаракатланаётган Сурия армияси Пальмира шаҳри остонасидаги муҳим стратегик объектни эгаллади. Бу ҳақда воқеадан хабардор манбага асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.
"Бизнинг илғор отрядларимиз бир соатча муқаддам стратегик нуқтани ишғол қилди. Айтиш мумкинки, эндиликда яна бир тепалик ва қалъани эгаллаш қолди", деган манба.
Охирги тепалик ҳам ҳукумат қўшинлари қўлига ўтса, бутун шаҳарда назорат ўрнатиш мумкин бўлади. Манбанинг сўзларига кўра, эндиликда қадимий қалъа жойлашган тепаликни штурм қилиш осонлашган.
Ўз навбатида Сурия қуролли кучларидаги манба бу маълумотни тасдиқлаган ва айни вақтда суриялик ҳарбийлар Пальмира марказидан 5 км масофада турганини тасдиқлаган. У Пальмирани ИШИД жангариларидан тозалаш ишлари узоғи билан 1 ҳафта ичида якунланишига умид билдирган.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025