Жамият | 09:36 / 01.03.2017
7169
1 дақиқада ўқилади

Тиниб-тинчимаган одамлар: Масофадан бошқарилувчи ейиладиган юк машинаси яратилди

Ҳонконгнинг Pandora Cake дўкони масофадан туриб бошқарилувчи юк машинаси шаклидаги тортни тақдим этди. Yahoo News бу роликка ўз эътиборини қаратди

Ейиладиган юк машинаси двигателнинг ҳақиқий товушларини чиқариб, унинг олд ва орқа чироқлари ёнади, шунингдек ғилдираклари ҳам айланади. Кузовга эса майдо бўлакларга ажратилган ҳамда қумга ўхшаш бўлган печенье тўлатилган.

Бошқа бир видеода эса Pandora Cake қандолатчиси иккита сумкани намойиш этиши кўриш мумкин. Улардан бири ҳам якунда торт бўлиб чиқди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид