Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри ўзига янги иш топди
Фото:RIA
Барак Обама маъмуриятида АҚШ давлат котиби лавозимини эгаллаган Жон Керри Вашингтондаги Карнеги жамғармасида мутахассис бўлиб ишлайдиган бўлди. Бу ҳақда жамғарма президенти Уильям Бернс маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Жон Керрининг бутун дунёда тинчлик ўрнатишга содиқлиги Карнеги жамғармаси миссиясига жавоб беради", деб айтди Бернс. Унинг айтишича, Керрининг тажрибаси "айни вақтда ҳар доимгидан кўра зарурроқдир".
Собиқ давлат котибининг фаолияти атроф-муҳит соҳасида низоларни ҳал қилиш ва халқаро чақириқлар билан боғлиқ бўлади.
Таъкидланишича, Бернс ўз вақтида Керри қўл остида унинг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Керри кейинги академик йилдан бошлаб Йел университетидаги таълим дастурини назорат қилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:25 / 16.03.2026
Аҳрор Бурҳонов Вашингтонда Ўзбекистоннинг илк бош консули бўлди
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
13:01 / 07.03.2026
АҚШ ва Венесуэла дипломатик муносабатларни тикламоқда
16:23 / 13.10.2025