Ҳатто ёмон сифатли интернетда ҳам жуда яхши ишлайдиган бепул Pinngle мессенжери фойдаланувчиларнинг кўп сонли талабларига кўра ўзининг “Наклейкалар дўконида” Ўзбекистонга бағишланган махсус рукнни очди. Унда Ўзбекистон, унинг маданияти ва тарихи, анъаналари ва одатлари, таомлари ва турмуш тарзини қадрловчилар учун яратилган мавзули стикерлар тўплами тақдим этилган.

Стикерлар тўпламида алоҳида мавзу “Ўзбекфильм” студиясида суратга олинган кинофильмларга бағишланган: мазкур серияга кирувчи ҳар бир стикер — бу кинодан олинган бир кадр ва аллақачон халқ орасида машҳур бўлиб кетган ибора. Уларни ота-онангизга, бувиларингиз ва боболарингизга кўрсатинг ҳамда Pinngle’ни уларнинг смартфонига юклаб беринг. Қувноқ  хотиралар ва янги мулоқот форматига қўшилгани учун улар сиздан миннатдор бўлади.

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ:

         

Pinngle стикерлари оддий сурат эмас, уларнинг ҳар бири ўз феъл-атвори, ишоралари ва ҳиссиётларига эга бўлган оригинал иллютрация-образлардир. Улар нафақат ҳис-туйғулар ва ўй-хаёлларингизни ифодалашга, балки дунёнинг турли бурчакларидаги дўстларингизни Наврўз, Ҳайит байрамлари ва Мустақиллик куни билан табриклашга, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари акс этган city-стикерни Ўзбекистоннинг гўзаллигини намойиш этиш учун хорижлик дўстларингизга юборишга ҳам ёрдам беради. Улар ёрдамида сиз кайфиятингизни баҳамлашишингиз, кундалик ишлар ҳақида гапириб беришингиз, қайнонангиз ёки келинингиз устидан шикоят қилишингиз ёки уни мақташингиз ( бу қайси томонда эканингизга боғлиқ), ёки бугун тушликка нима тановул қилганингизни дўстларингизга гапириб беришингиз мумкин

Шундай қилиб,