Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Unitel: Ўзбекистонда Beeline брендининг номи ўзгармайди
Фото: Kun.uz
Абонентлари сони бўйича дунёда олтинчи ўринда турувчи VimpelCom Ltd. телекоммуникацион компанияси номини VEON‘га ўзгартиришни режалаштирмоқда. Мазкур масала 30 март куни акционерларнинг навбатдан ташқари мажлисида муҳокама этилади ва бир тўхтамга келинади.
“VimpelCom ребрендинг ўтказмоқда, 30 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари мажлисда акционерлар маъқуллашса, ўз номини VEON‘га ўзгартиради”, – дейилади расмий баёнотда.
Номнинг ўзгартирилиши компаниянинг 2017 йилнинг охиригача VEON интернет-платформасини ишга тушириш стратегиясини тезлаштириш мақсадини белгилайди. Бундан ташқари, VimpelCom II чоракда Амстердамдаги Euronext‘да такрорий листинг ўтказишни режалаштирмоқда.
VimpelCom фаолият юритаётган мамлакатлардаги операцион компанияларнинг брендлари ўзгармайди, шунда VEON ўз стратегиясини оммага олиб чиқиш учун мазкур савдо белгиларининг юқори даражадаги мақомидан фойдаланишни мақсад қилган. VEON Beeline, WindTre, Djezzy, Jazz, Kyivstar вa Banglalink савдо белгиларига таянади.
Unitel компанияси Ўзбекистондаги Beeline брендининг номи ўзгармаслигини маълум қилди.
.jpg)
“Акционерлар томонидан ребрендинг амалга оширилиши ҳақида ечим қабул қилинса, бу фақат VimpelCom Ltd.га тегишли бўлади. Бизнинг компаниямиз Ўзбекистонда Beeline бренди остида ўз фаолиятини давом эттиради” - дейди МЧЖ Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразақов.
Мавзуга оид
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
18:58 / 14.12.2025