Ўзбекистон | 17:08 / 08.03.2017
5956
2 дақиқада ўқилади

Давлат рақобат қўмитаси раиси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вакиллари билан учрашди 

2017 йилнинг 7 март куни Давлат рақобат қўмитаси раиси Д.Хидоятов Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти делегацияси вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда Кун.uz’га қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги замонавий тенденцияларни шакллантиришдаги ташкилотнинг роли ҳақида маълумот берилди.

Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ташкилот мутахассислари томонидан мамлакатни кузатишлар асосида таҳлил қилиш белгиланди. Ҳамкорликнинг бошланғич даврида ушбу кузатишларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида кадрлар салоҳиятини оширишга йўналтирилган маълумотларни Қўмита ходимларини монополияга қарши тартибга солишнинг энг замонавий услубларига ўқитиш орқали алмашиш, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти экспертларини рақобатни яхшилаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий актларни ишлаб чиқиш ва яхшилаш учун жалб этиш, ўзбек мутахассисларининг ташкилот томонидан ўтказиладиган рақобат бўйича Глобал форумлардаги иштироки, шунингдек ташкилот мутахассисларини жалб этган ҳолда қўшма минтақавий бизнес-форумларни ташкил этиш кабилар белгиланди.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналишларидан бири – ходимлар, жумладан монополияга қарши тартибга солиш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриш чиқиш билан шуғулланувчи юристлар малакасини оширишдир.

Мавзуга оид