Баҳор келди, демак – дўстлар ва бутун дунёдаги яқинларимиз билан мулоқот қилишнинг янги даври бошланди. Биз билан сизларни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва режалаштириш керак бўлган янги лойиҳалар, янги муносабатлар, янги қизиқарли саёҳатлар кутмоқда. Бир сўз билан айтганда – доим алоқада бўлиш, кўришиш ва тинглаш даркор. Шундай экан, Pinngle сизга ёрдамга келади. Нима учун айнан у, деб сўрашингиз мумкин. Чунки сизга яхши таниш бўлган ва сиз ўрганган мессенжерлар сафида Pinngle бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради, қуйида шулар ҳақида сўз юритамиз. Шундай қилиб, Pinngle барча абонентлари учун ўз сирларни очади!
Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ:

1. Халқаро лойиҳа ҳисобланган Pinngle Ўзбекистон аҳолисининг она тилида интерфейс очди ва энди у ўзбекча сўзлайди!
Pinngle ишлаб чиқарувчилари мессенжернинг Ўзбекистон аҳолиси учун махсус ўзбекча версиясини яратишди. Иловани созлашда она тилингиздаги интерфейсни танланг ёки мавжуд тил версиясини ўзгартиринг.

2. Фақат Pinngle’да – Ўзбекистон аҳолиси учун махсус яратилган стикерлар!
Pinngle «Наклейкалар дўконида» Ўзбекистонга бағишланган махсус рукн очилди. Унда Ўзбекистон, унинг маданияти ва тарихи, анъаналари ва урф-одатлари, таомлари ва турмуш тарзини қадрловчи кишиларга мўлжалланган мавзули стикерлар тўпламлари намойиш қилинган. Стикерлар коллекциясида “Ўзбекфильм”да олинган киноленталарга алоҳида мавзу бағишланган: мазкур сериядаги ҳар бир стикер – кинодан олинган, аллақачон танилиб улгурган кадр ва ёрқин иборалардан ташкил топган. Уларни ота-онангиз, буви ва буваларингизга кўрсатинг ва уларнинг смартфонларига







