Pinngle ҳаммани баҳор айёми билан муборакбод этади ҳамда ёрқин ва яхши воқеаларга бой ҳаётни тилаб қолади. Баҳор ҳар бир кишига янгиланиш умидини беради: биз орзу қиламиз, режалар тузамиз, саёҳатларга чиқамиз, янги иш топамиз ёки ўз ишимизни йўлга қўямиз. Биз бир жойда ўтирмаймиз, қадрдон уйимизни тарк этамиз, аммо бу ерда бизни яқинларимиз ва қадрдон кишиларимиз ҳар доим кутади. Шу боис биз ҳам уларнинг зерикиб қолишига йўл қўймаймиз!
Энди уйдан минглаб километр узоқда туриб ўзингиз ҳақида хабар беришингиз мумкин. Ҳатто уйингиз мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудида, тезкор интернет етиб бормаган жойда бўлганида ҳам.
Агар сизнинг, қариндошларингизнинг ва дўстларингизнинг смартфонида Pinngle бўлса, ҳатто энг ноқулай шароитларда ҳам, интернет сигнали кучсиз бўлган жойларда ва батареянгизнинг қуввати кам қолганида ҳам, интернет-трафигингизни тежаган ҳолда доим алоқада бўласиз.
Pinngle Ўзбекистон ва дунёнинг исталган бурчагида, ҳатто паст тезликдаги интернетда ҳам жуда яхши ишлайди
Pinngle бутун дунё бўйлаб, интернет яхши ишламайдиган ҳудудларда, ҳатто интернет-трафик алмашинуви чекланган ва бошқа мессенжерлар ўчирилган мамлакатларда ҳам тармоққа чиқиш имконини берадиган алгоритмни ишлаб чиқди. Сиз сайёрамизнинг исталган нуқтасида фаол ишлашингиз, ўқишингиз, ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Pinngle Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида интернет тезлиги паст бўлган шароитларда ҳам барқарор ишлайди ва юқори ечимдаги HD форматида аудио- ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини беради. Pinngle ўтказиш қобилияти паст бўлган GPRS/EDGE/2G уяли алоқа тармоқларида овоз ва сурат пикселизациясининг сифатини йўқотмаган ҳолда ишлайди. Бошқача қилиб айтганда, интернет тезлиги қанчалик паст бўлмасин, алоқа сифати доим юқори даражада бўлади!
Чунки Pinngle бошқалар уддалай олмайдиган жойда ҳам ишлайди!
Pinngle смартфонингизнинг қувватини тежайди









