Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Обаманинг иқлим ўзгаришига қарши киритган чораларини бекор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обама томонидан киритилган ва иқлим ўзгаришига қарши қаратилган тақиқловларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Трамп унинг янги фармони янги давр боши бўлишини айтди. Унинг фикрича, Обама киритган чоралар энергетиканинг ривожланишига халақит қилган, унинг қарори эса янги иш ўринлари яратишга имкон беради.
Таъкидланишича, Трамп глобал исиш ҳақидаги гапларни бир неча маротаба "уйдирма" деб атаган.
Март ойи бошида Оқ уй иқлим муаммоларини ўрганишга харажатларни қисқартириши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:50 / 24.04.2026