Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси ва Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-маркази кўмагида Airbnb онлайн-платформаси вакиллари билан онлайн-учрашув ўтказилди.

Музокараларда Airbnb федерал масалалар бўйича раҳбари Акила Пауэлл ва халқаро муносабатлар сиёсати бўйича масъул Наяна Рену Кумар иштирок этдилар.

Учрашувда 2025 йилда Ўзбекистонга 12 миллионга яқин хорижий сайёҳ келгани, 2026 йилнинг январ–июл ойларида эса бу кўрсаткич 7,8 миллионни ташкил этгани қайд этилди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 13,4 миллиондан ортиқ ички сафарлар амалга оширилгани таъкидланди.

Томонлар мазкур кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, вақтинчалик турар жойларни излаш ва брон қилиш бўйича жаҳонда етакчи платформа ҳисобланган Airbnb фаолиятини Ўзбекистонда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида Ўзбекистондаги жойлаштириш объектлари сонини платформада кўпайтириш, маҳаллий уй эгалари ва тадбиркорларни жалб қилиш, хизмат кўрсатиш ҳамда хавфсизлик стандартларини таъминлаш боғлиқ амалий ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.