Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англиядаги шифохона марҳумларнинг тана аъзоларини уларнинг яқинлари розилигисиз олган
Англиядаги Саут-Шилдс шаҳридаги шифохона вафот этганларнинг тана аъзоларини уларнинг яқинлари рухсатисиз олган ва "белгиланган муддатдан кўпроқ" вақт сақлаган. Бу ҳақда Belfast Telegraph нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, инсон тўқималари намуналари 2015 йил март ойидаги текширув давомида топилган. Ўшанда бу тўқималар "белгиланган муддатдан кўпроқ" сақлангани аниқланган. Жумладан, Сара Симпсон исмли аёл унинг отаси 1995 йилда вафот этгани, унинг оиласи отаси жасадини кремация қилгани ва марҳумнинг жасадига тегилмаган деб ҳисоблаб келинганини маълум қилди. Бироқ шифохона аёлнинг отаси тана аъзоларини қариндошлари розилигисиз олган ва 22 йил давомида сақлаган.
Айни вақтда полиция топилган намуналарни идентификация қилиш учун тергов олиб бормоқда. Бунинг учун полициянинг махсус ходимлари тана аъзолари донорлари бўлиши мумкин бўлганларнинг оилалари билан шахсан учрашмоқдалар.
Мавзуга оид
21:19 / 16.05.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан яна бир совринни қўлга киритди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба
15:39 / 11.03.2025