Интернетнинг фаол ва илғор фойдаланувчиси бўлган замонавий одамга мулоқот қилиш учун бир нечта иловани смартфонга ўрнатиш нега керак? Бизнинг мулоқот сифати ва турли-туман имкониятлар борасидаги талабларимизни иложи борича қондира оладиган битта мессенжернинг ўзи етарли эмасми? Бунга жавоб: йўқ. Чунки турли мессенжерлар ташқи алоқа шароитлари ва фойдаланувчининг талабларига ҳар хил реакция кўрсатган ҳолда ўзини қатъий индивидуал “тутади”.

1. Pinngle чекловларсиз барқарор алоқани таъминлайди 

Суҳбатни сифатли узлуксиз алоқадан бошлаймиз. Биз анча йиллардан бери бутун мамлакатни Wi-Fi қоплаб олиши, ҳар бир ҳудудда, ҳатто Ўзбекистоннинг энг чекка қишлоғида ҳам кучсиз сигналли зоналар қолмаслиги умидида яшаяпмиз. Хўш, орзу қилиб бўлдикми, энди реал воқеликка қайтамиз. Агар Ўзбекистон пойтахтининг кўп жойларида Интернет сифати аъло даражада бўлса, ҳудудларда бунинг аксини кўриш мумкин. Уларга алоқанинг тез-тез узилиши, кучсиз Интернет, трафикнинг етарли эмаслиги каби “аломатлар” хос. Агар биз ўзимизга боғлиқ бўлмаган ташқи вазиятни ўзгартира олмасак, уларга мослашишимиз ва уларни бизнинг фойдамизга ишлашга мажбур этишимиз керак. Pinngle муаллифлари айнан шундай қилишди. Улар объектив сабабларга қарамасдан ўз фойдаланувчилари учун барқарор алоқани таъминлай олишди.

Pinngle бутун дунё бўйлаб, ҳатто интернет-трафик алмашинуви чекланган мамлакатларда ҳам тармоққа чиқиш имконини берувчи алгоритмни ишлаб чиқди. Энди Pinngle кучсиз Интернет шароитлари мавжуд бўлган Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудлари ва хорижда, ҳатто бошқа мессенжерлар ўчирилган мамлакатларда ҳам барқарор ишламоқда. Бошқача қилиб айтганда, интернет тезлиги қанчалик паст бўлмасин, алоқа сифати ҳар доим аъло даражада бўлади! Чунки Pinngle