Жаҳон | 08:22 / 17.04.2017
4070
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияга ўлим жазосини қайтаришни муҳокама қилади

Фото: Getty Images

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, у мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим билан Туркия жиноий қонунчилигига олий жазони қайтариш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда у Истанбулда қилган чиқишида маълум қилди, деб ёзмоқда Daily Express.

«Агар бу (ўлим жазосини қайтариш тўғрисидаги парламент қонун лойиҳаси) менга киритилса, уни тасдиқлайман», — деган президент. 

У, шунингдек, парламент мухолифати шундай ташаббусни «қўллаб-қувватламаса», мамлакатда бу масалада ҳам референдум ўтказиш керак. 

«Биз бу борада яна битта референдум ўтказишимиз мумкин эди», — деган давлат раҳбари. 

Аввалроқ, Туркияда парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиш бўйича референдумда президентлик бошқаруви тарафдорлари ғалаба қозонгани хабар қилинган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид