Футбол анчадан бери мухлислар учун оддий спорт мусобақасидан улар ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурган. Миллионлаб мухлислар ўз миллий терма жамоаларини қўллаб-қувватлайдилар: бу жамоаларнинг финалга чиқиши ва у ерда ғолиб бўлишини ҳаттоки одатда футболга унча қизиқмайдиганлар ҳам қизғин нишонлайдилар. Аксинча, терма жамоанинг чемпионатдан чиқиб кетиши давлатни чуқур қайғуга солади. Бироқ баъзи замонавий футболчиларни мухлисларнинг ҳис-туйғулари қизиқтирмайди. Бироқ уларга барибир маош тўланаверади! Ушбу мақола баъзи "ўта куюнчак" футболчилар ва мураббийлар кўзига тушади, деб умид қиламиз. Улар беғам футболчилар билан нима бўлишини кўриб, балки шундан хулоса чиқариб, эҳтимол яхши ўйнай бошларлар.
Хитой терма жамоаси

Таиланд 2013 йилда Хитойни 5:1 ҳисобида тор-мор этгандан кейин, Хитой раиси Си Цзиньпин бу натижадан шунчалик аччиқланганки, терма жамоа сардори ҳамда Хитой футбол федерацияси президенти ватанларига қайтишлари билан қамоққа жўнатилганлар. Терма жамоанинг яна 7 ўйинчиси 6 йиллик қамоқ жазосига тортилган.
Нигерия терма жамоаси

ЖАРда ўтган жаҳон чемпионати Нигерия терма жамоасига довруғ келтирмади. Нигериялик азамат йигитлар Аргентина, Грецияга ютқазиб ва Жанубий Корея билан аранг дуранг натижага эришиб, ўз гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаганлар. Шундай натижадан кейин терма жамоа сафида ўйнаган футболчилар ҳар қандай, ҳаттоки ҳаваскорлик чемпионатларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар.
Шимолий Корея терма жамоаси

Шимолий Корея терма жамоаси ЖАРдаги жаҳон чемпионатидан "тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтгандан" кейин мамлакат раҳбари Ким Чен Ин жамоанинг бутун таркибини оттириб ташламоқчи бўлган. Бироқ терма жамоа бош мураббийи Ким Жон Хуннинг барча айбни ўз бўйнига олиши бутун жамоани ўлимдан сақлаб қолган. Эндиликда собиқ мураббий ўзининг айбини меҳнат лагерларида машаққатли меҳнат билан ювмоқда.
Сальвадор ва Гондурас уруши



















