Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг энг ёш ва қари терма жамоалари маълум бўлди.
Тадқиқотлар натижасида, Коста-Рика терма жамоасининг ўртача ёши энг улуғ экани аниқланди - 29,56 йил.

Ундан кейинги ўринларни Мексика (29,36), Панама (29,26), Аргентина (29,17), Миср (28,96) ва Россия (28,84) терма жамоалари эгаллаб турибди.
Турнирнинг энг ёш терма жамоалари - Нигерия (25,92), Франция (26,03), Англия (26,05), Тунис (26,53) ва Сербия (26,76).
















