19:12 / 23.04.2017
4784

Тель-Авивда теракт. Фаластинлик 4 кишига пичоқ билан ҳужум қилди

Фото: AFP

Исроил полицияси 18 ёшли фаластинлик мамлакат пойтахти Тель-Авив шаҳрида одамларга пичоқ билан ташлангани учун қўлга олингани ҳақида маълум қилди.

Ҳужум оқибатида 4 киши енгил даражада жароҳатлар олган.

Associated Press маълумотига кўра, полиция ушбу ҳужум миллатчилик кайфиятида амалга оширилган дея қайд этиб, ушбу ҳаракатни теракт сифатида баҳолаган.

Кейинги бир ярим йил давомида араблар томонидан уюштирилган юздан ортиқ ҳужумлар оқибатида жами 40дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган.

Top