Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 6 миллион 565 минг 410 нафар чет эл фуқароси келган.

Ҳисобот даврида мамлакатга жами 205 та давлат фуқаролари ташриф буюрган.

Жинси бўйича таҳлил қилинганда, туристларнинг 3 миллион 627 минг 564 нафари эркаклар, 2 миллион 937 минг 846 нафари эса аёллар экани қайд этилган.

Ёш тоифалари кесимида эса энг катта улушни 31–55 ёш оралиғидаги туристлар ташкил этган. Бу тоифадаги меҳмонлар сони 3 миллион 390 минг 402 нафарга етган.

Шунингдек:

  • 0–18 ёш — 777 минг 620 нафар;
  • 19–30 ёш — 1 миллион 89 минг 647 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар — 1 миллион 307 минг 741 нафарни ташкил этган.

Келтирилган маълумотлар Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар орасида меҳнатга лаёқатли ва фаол ёшдаги фуқаролар улуши юқори эканини кўрсатмоқда.