Спорт | 18:50 / 07.05.2017
14971
1 дақиқада ўқилади

Саккизинчиси. Шаҳрам Ғиёсовда ҳам ғалаба

Фото: Kun.uz

Тошкентда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг финалида жанг қилган саккизинчи ўзбекистонлик спортчи саккизинчи олтин медаль эгасига айланди.

69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақанинг финалига қадар етиб келган Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик рақиби Абилайхан Жуссуповни очколар ҳисоби мағлуб этди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига саккизинчи олтин медални келтирди.

Осиё чемпионатининг 10та вазн тоифасидаги жангларида 8та олтин медални қўлга киритиш Ўзбекистон терма жамоаси учун рекорд натижа ҳисобланади. Энди олдинда терма жамоанинг +91 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳодир Жалоловнинг қозоғистонлик Камишбек Конкабаевга қарши жангги қолди. Бу спортчилар соат 19:15да рингга кўтарилишади.

Мавзуга оид