Сауль Альварес Чавесдан устун келди
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича -72,6 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони, мексикалик боксчи Сауль Альварес ўз ватандоши Хулио Сезар Чавес-кичкинани мағлубиятга учратди.
74,5 килограмм вазн тоифасидаги ушбу жанг Лас-Вегасда бўлиб ўтиб ҳакамлар ғалабани бир овоздан Альваресга беришди (120:108).
26 ёшли Альварес бу жанг учун 5 миллион доллар ишлаб олди, 31 ёшли Чавеснинг улуши — 3 миллион.
Альвареснинг кўрсаткичи энди 49 ғалаба (34 нокаут), бир мағлубият (2013 йилда Флойд Мэйуэзердан) ва бир дуранг. Чавес ўз фаолиятида 50 жангни ғалаба билан якунлаган (32 нокаут), 3 марта мағлуб бўлган ва бир жангда дуранг қайд этилган.
Энди Альварес шу йилнинг кузида қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши жанг ўтказиши керак бўлади.
Мавзуга оид
23:27 / 03.11.2019
Сауль Альварес Ковалёвдан тортиб олган чемпионлик унвонидан воз кечади
13:10 / 03.11.2019
Ковалёв Алваресга ютқазди ва чемпионлик камаридан маҳрум бўлди
23:54 / 05.05.2019
Сауль Альварес ўзида учта чемпионлик камарини бирлаштирди
11:50 / 16.12.2018