Жамият | 16:39 / 09.05.2017
25687
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Ўлмас полк» янгича шаклда ўтказилди

Ўзбекистон ҳукумати «Ўлмас полк» акцияларини ўтказишга рухсат бермаганига қарамасдан, бугун «Биродарлик қабри» ёдгорлик мажмуасида юзлаб кишилар янгича шаклдаги акцияни ташкиллаштиришган.

Боғда юзлаб ўзбекистонликлар Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қариндошларининг портретларини кўтарган ҳолда тўпланишган.

Акция иштирокчилари монумент пойига гуллар қўйишган ва марҳумларни хотирлашган. Шундан сўнг боғда байрамона концерт бошланган.

Бугун шунингдек, Тошкент аҳолиси Хотира майдонидаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гуллар келтиришди ва «Мангу олов» монументи олдида ўтганлар руҳини хотирлашди.

Мавзуга оид