Жаҳон | 10:35 / 10.05.2017
16641
1 дақиқада ўқилади

Мун Жэ Ин Шимолий Кореяга боришга тайёр

Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Мун Жэ Ин маълум қилдики, ўзаро муносабатларни яхшилаш учун Шимолий Кореяга боришга тайёр. У бу ҳақда Сеулда ўтказилган инаугурация маросими вақтида айтиб ўтган.

«Мен зарур бўлса дарҳол Вашингтонга учаман. Мен зарур бўлса Пекин ва Токиога учаман. Ва мен ҳатто зарурат юзага келса Пёнгянгга ҳам бораман», — дея қайд этган у.

Янги президент АҚШнинг THAAD тизими масаласини Хитой позициясини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишини маълум қилган.

«THAAD муаммоси Хитой ва АҚШ билан яқин ҳамкорликда ҳал этилади», — деган у Сеулда бўлиб ўтган инаугурация маросимида.

Бундан ташқари, Мун Жэ Ин «фуқаролар билан ҳисоблашадиган чинакам халқ президенти» бўлишга ваъда берган.

Мавзуга оид