Жамият | 11:03 / 22.05.2017
24698
1 дақиқада ўқилади

“Сўнгги қўнғироқ”ни ресторанда ўтказиш тақиқланди

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини хонадонлар, ресторан ва кафеларда ўтказиш қатъиян тақиқланди, деб хабар бермоқда 1news.uz. 

“XXI аср”нашрининг ёзишича, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 28 апрелдаги буйруғида ана шу талаб илгари сурилган. Миробод тумани прокуратураси вакили Зарифа Мавлонованинг сўзига кўра, барча умумтаълим мактаблари раҳбарлари бу борада масъулиятсизликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган. Ички ишлар бошқармаси профилактика нозирлари ўз ҳудудидаги кафе ва ресторанларга битирув кечаларини ўтказмаслик борасида огоҳлантириб чиққан.

“Ҳамкорликдаги фаолиятимиз самараси ўлароқ, ўтган 2015-2016 ўқув йилида ҳам ҳудудимизда ўқувчиларнинг дабдабали базмлар ўтказишига йўл қўйилмади”, дейди прокуратура вакили З.Мавлонова.

Бундан ташқари, таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, ота-оналардан пул йиғиш, тамагирлик ва ортиқча ҳою ҳаваслар ҳам ман этилган.

 

Мавзуга оид