Жамият | 17:31 / 24.05.2025
3978
1 дақиқада ўқилади

Янги ҳаётга қадам: сўнгги қўнғироқдан репортаж

Бугун Ўзбекистондаги мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди. Фарғона шаҳридаги 40-мактабда ҳам 122 нафар ўқувчи мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Битирувчиларнинг 3 нафари ТОП 100, 13 нафари эса ТОП 300 талик халқаро университетларга грант асосида муддатидан аввал талабаликни қўлга киритган. 41 нафар ўқувчи эса фанлардан халқаро ва миллий сертификатларга эга.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Бугунги кунда Фарғона вилоятида 1 076 та мактаб фаолият юритмоқда. Ушбу мактабларда жами 721 556 нафар ўғил-қиз таълим олишади. Жорий ўқув йилида вилоятда 47 311 нафар 11-синф ўқувчилари мактабни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.

Шунингдек, бу йилги битирувчиларнинг 440 нафари муддатидан аввал олий таълим муассасалари талабасига айланган.

Мавзуга оид