24 май куни Ўзбекистон мактабларида ўтказилган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида ўқувчилар томонидан автомобилни ноқонуний бошқариш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.
«Соат 14:00 ҳолатига кўра, республика бўйлаб вояга етмаганлар томонидан автомобил бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди. Улар орасида ҳатто 5-синф ўқувчиси ҳам бор», дейилади хабарда.
ЙҲХХ назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди ва ота-оналардан масъулиятли бўлишни сўради.











