Яратганнинг энг буюк неъматларидан бири бу – фарзанд. Унинг вояга етиши, ўсиб-улғайиши ҳам, камолотга етиши ҳам ва шахс сифатида ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши ҳам ота-она учун битмас туганмас неъматдир. Фарзандга гўзал исм танлаш Аллоҳ томонидан берилган ана шу неъматни эътироф этиш, қадрига етиш деганидир. Чунки чиройли, маъноли исм киши сийратини янада гўзаллаштиради. Аксинча, маъноси ғализ ва хунук исмлар ҳеч кимга хуш келмайди. Болага қандай исмларни  қўйиш ярамайди, бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати берилган саволлар ва уларнинг жавобларидан билиб олса бўлади.

Савол: Абдурасул исмининг маъноси нима?

Жавоб: Абдурасул исми Пайғамбарнинг бандаси деган маънони англатади. Бундай исмларни ўзгартирган маъқул.

Савол: Менинг исмим Шоҳруҳ. Кўпчилик диндор тақводор танишларим исмингни алиштир, деб маслаҳат беришаяпти. Исмим динимизга бироз тўғри келмас экан. Шундайми?

Жавоб: Имконингиз бўлса, алмаштирганингиз яхшидир.

Савол: Қизболага Санам деб исм кўйиш яхши эмас, деб эшитдим. Қизимнинг исми Гулсанамхон, бу исмнинг маъноси қандай ва бу исмни қизболага қўйиш жоизми?

Жавоб: Санам (صنم) дегани араб тилида бут деган маънони англатади. Шунинг учун ундай исм қўймаслик керак. Ҳар бир ота-она фарзандига исм қўйишда ўзига ёқиб қолган, қулоғига чиройли эшитилган исмни қўйиб юборавермай, у исмнинг маъносини илмли инсонлардан сўраб кейин қўйиши лозим бўлади. Шоҳсанам ёки Гулсанам каби исмларни қўйиш жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.

Савол: Ҳозирда 3-фарзандимга ҳомиладорман. Текширувга борганимда қиз фарзанд дейишди (янаям Аллоҳ билгувчидир). Худо хоҳласа исмини Сафина деб қўймоқчи эдик. Сафина Нуҳ (а. с.)нинг кемаларининг номи экан. Фарзандимизга шу исмни қўйсак бўладими?

Жавоб: Фарзандингизга яхши маънога далолат қиладиган исмларни қўйишингиз керак. Сиз саволда зикр қилган “Сафина” сўзи араб тилида “кема” деган маънони англатади. Фарзандга гўзал исм қўйиш ота-онанинг вазифаларидан биридир. Валлоҳу аълам.

Савол: Жиянимнинг исми Мафтунахон. Бу исмнинг маъносини яхши эмас деб эшитдим, шу тўғрими?

Жавоб: