Жаҳон | 15:53 / 26.05.2017
8955
1 дақиқада ўқилади

Мисрда христианлар автобусига ҳужум қилинди, ўнлаб қурбонлар бор

Фото: Reuters

Мисрда жангарилар христианлар автобусига ўт очди, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафардан ошиқ, шунингдек, 25 киши жароҳатланган.

Al-Yawm al-Sabi сайтида тиббиёт ходимларига асосланиб ёзилишича эса ҳужум қурбонлари сони 24 нафар, яна 26 киши жароҳатланган.

Коптларга ҳужум Қоҳирадан 250 км масофадаги Ал-Минья шаҳрида рўй берган, бу вақтда автобус Муқаддас Самуил монастирига томон ҳаракатланаётганди.

Youm7 портали маълумотига кўра эса автобус Бени-Суэйф вилоятидан Ал-Миньяга қайтаётганди.

Рейтер агентлиги Ал-Минья губернаторига асосланиб хабар беришича, қурбонлар сони 23 нафар, 25 киши жароҳатланган.

Ҳозирча ҳужум қилувчи томон ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Мавзуга оид