Мирзиёев Ўзбекистондаги йўллар қандай бўлиши кераклигини айтди
Аввал хабар қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти фаоллари билан учрашув ўтказди.
Унда Президент йўлларимизнинг истиқболдаги кўриниши ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда Кун.uz мухбири.
Йўлларни иқтисодиёт қон томирига ўхшатишади. Бу бежиз эмас. Кенг ва равон, ҳаракат ва юк ташиш учун қулай бўлган йўллар иқтисодиёт ривожида муҳим ўрин тутади.
Президент Андижонда намуна сифатида кенг, замон талабларига мос йўлларнинг қандай бўлиши кераклигига тўхталди.
“Давлат бюджетидан Андижон намунаси сифатида икки четига дарахтлар экилган йўллар барпо этиш учун керакли маблағлар йўналтирилади. Йўллар шундай бўлсинки, йўловчи чарчамасин, манзарадан баҳри-дили очилсин. Мен Андижонда мана шундай йўлларни кўрдим ва ушбу тажрибани бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш керак, деб ҳисоблайман. Аҳолидан виртуал қабулхонага тушаётган кўплаб мурожаатлар йўлларимизнинг ҳолати ҳақидадир. Мана шунинг ўзи ҳам бугунги кунда йўл назорати тизимини ташкил қилиш давр талаби эканини кўрсатмоқда”, - деган Мирзиёев.
Мавзуга оид
15:50 / 21.10.2024
Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
10:54 / 20.10.2024
ЭТК монтёри билан тил бириктириб электрдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
10:00 / 15.10.2024
БАА Тошкент - Андижон пулли йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этиши мумкин
08:10 / 12.10.2024