Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда кучли ёмғир ва кўчкилар туфайли қарийб 60 киши ҳалок бўлди
Бангладеш жануби-шарқида юз берган кучли ёмғирлар ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 57 кишига етди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан.
Аввалроқ 35 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.
Кучли ёмғирдан мамлакатнинг Рангамати ва Бандарбан округлари энг кўп зарар кўрди. Жабр кўрган туманларда телефон алоқаси ишламаяпти, транспорт ҳаракати бузилган.
Рангамати округида кўчки юз бериши туфайли 35 киши ҳалок бўлди, Бандарбан округида олти киши, жумладан, уч нафар бола қурбон бўлган. Читтагонг округида эса ноқулай об-ҳаво сабаб 16 киши ҳаёт билан видолашди.
Бангладеш фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси вакили Реаз Аҳмеднинг маълум қилишича, қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво сабаб зарар кўрган, бориш қийин бўлган туманларга қараб йўл олишган.
Давлатда муссон даври июнь-сентябрь ойларида кузатилади. Шу билан бирга, кучли ёмғирлар туфайли рўй берувчи кўчкилар кўплаб инсонларнинг ҳаёт билан видолашишига сабаб бўлади.
Аввалроқ 35 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:40 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
22:02 / 06.05.2026