Хабарга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи мавжуд:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари.

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари.

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари.

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари.

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари.

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари.

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари.

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона ва Бешариқ туманлари ҳамда Шоҳимардон ҳудуди.

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, Хонабод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли борлиги қайд этилган.