Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Саудия Арабистонида амалга оширилмоқчи бўлган терактни қоралади
Қатар ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот билан чиқди, унда Маккадаги Масжид Ал-Ҳаромда теракт содир этилмоқчи бўлгани қораланди. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилди.
Вазирлик баёнотида кўрсатилишича, бундай терактни амалга оширишга уриниш нафақат ислом дининг муқаддас жойларига ҳужум, балки, балки ўзига хос фитна ҳамдир. У миллионлаб мусулмонларга қарши қаратилгандир.
«Қатар биродар қироллик Саудия Арабистонига бирдамлигини билдиради ва исломнинг муқаддас қадамжоларини сақлаб қолишга йўналтирилган барча ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», - дейилади хабарда.
Аввалроқ Маккадаги Масжид Ал-Ҳаромда содир этилмоқчи бўлган терактнинг олди олингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
19:38 / 22.06.2026