Жаҳон | 12:33 / 26.06.2017
5144
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда сайёҳлик кемаси ҳалокатидан сўнг 130 дан ошиқ киши қутқариб қолинди

Фото: vanguardia

Колумбияда туристлар бўлган кеманинг чўкиб кетишидан сўнг 130 дан ортиқ киши қутқариб қолинди.

"133 киши қутқариб қолинди, 16 инсон бедарак йўқолди ва 6 одам ҳалок бўлди, кема ҳалокатининг якунлари ҳозирча шундай", - дейилади мамлакат қутқарув хизмати баёнотида.

Аввалроқ 122 инсон қутқариб қолингани ва 31 киши бедарак йўқолгани хабар берилганди.

El Almirante туристик кемаси Колумбиянинг Антьокия департаментидаги Гуатапе шаҳри яқинидаги сув омборида чўкиб кетди. Кема бортида 150 дан ортиқ киши бўлган. Қутқарув амалиёти давом этмоқда, Колумбия ҳарбий-ҳаво кучлари ҳодиса жойига вертолёт юборган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид