Янги вазир ўринбосари мактаб дарсликларига компьютер ўйинларини киритишни таклиф қилди
Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Алишер Саъдуллаев халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида ўз таклифи билан мурожаат қилди.
"Ҳозирда кўпчилик китобни планшет, компьютер, телефонларда ўқийди. Агар мактаб дарсликлари, жумладан, иқтисодиёт фанига бозор ҳолатини ўрганиб чиққан ҳолда компьютер ўйинлари киритилса, уларнинг натижалари чорак баҳоларига қўшиб борилса, бу болалар учун жуда қизиқарли бўлади. Мазкур жараён амалий соат тариқасида ўтади. Масалан, "Ферма" ўйини кўпчиликка жуда яхши таниш. Биз бу ўйиндан фермани қандай қуриш бўйича умумий хулоса чиқарганмиз. Биз ҳам дарсларга интернет билан боғлиқ симуляцион ўйинларни қўшсак бўлади", - деди Алишер Саъдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурултойда чиқиш қилган 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинлаган.
Мавзуга оид
20:26 / 12.02.2022
Халқ таълими вазири узр сўрашга мажбурланган марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашди
11:18 / 04.07.2019
Халқ таълими вазири: Таълимга қарши диверсион дастурлар ҳақида эшитганмисиз?
12:55 / 23.01.2019
Халқ таълими вазири ва журналистлар: ким матбуотни қандай тушунади?
12:05 / 22.06.2018