Диққат! Нима бўлган тақдирда ҳам MERIT EDUCATION’га кела кўрманг! Умуман яқинлашманг!
Бу ерга келган ўқувчиларнинг айтишига қараганда, улар ўқув марказига ташриф буюргач, ҳаловатини йўқотишган. Келинг, шундай ўқувчилардан бирининг ҳикоясини эшитайлик.
- Нима қиласиз MERIT EDUCATION’га келиб?! Мана мен, юрардим беғам бола бўлиб, шу ўқув марказига келганимни биламан, мени ўзига боғлаб қўйди. Кўзни кўр қиладиган даражада ёруғ, менинг меҳмонхонамни хижолат қиладиган даражада шинам, учта CAPTIVA сиғадиган даражада кенг ўқув хоналардан чиқолмай қолдим. Биринчи кун келганимда, креслога ўхшаш стулларни, проектор ва унинг пардаларини кўрибоқ, мен “Кинотеатрга келиб қолдим шекилли” деб ўйладим.
Ўқув жараёни мени ўзига шу даражада қизиқтириб қўйдики, бошқа таълим масканларидаги дарсларим зерикарли туюла бошлади. Ва мен бутун бўш вақтимни MERIT EDUCATION’да ўтказа бошладим.
Биласизми, агар сиз инглиз тили дарсларига кела бошласангиз, нима бўлади?
-Олдин куйлаб юрган қўшиқларингизнинг маъносини тушуна бошлайсиз (керакмишку?)
-Инглиз тилида тинмай гапира бошлайсиз ва атрофдагилар сизни чет эллик деб ўйлай бошлашади.
- MERIT EDUCATION’нинг кутубхонасига боғланиб қоласиз ва смартфонингизда ўйин ўйнаш ўрнига китоб ўқиш билан вақтингиз ўтиб кетади.
- Ўқув қўлланмалари ва китоблар рангли ва шу даражада сифатлики, метрода ўқиб кетаётганингизда, йўловчи қизлар сизни “Журнал варақлаяпти”, деб ўйлашади (Айтганча, уларнинг барчаси бепул, биринчи дарсдаёқ қўлингизга тутқазиб қўйилади).
- Ўқитувчиларни айтмайсизми, уларнинг малакаси, меҳри ва эътиборига шударажада ўрганиб қоласизки, дарсларнинг бирида уларни “Дада!” ёки “Ойи!” – деб юборишингиз ҳеч гап эмас.
- Умуман бўш вақтингиз қолмайди, фақат ўқиш билан банд бўлиб қоласиз, мободо ҳафта охирида бўш бўлиб қолсангиз, “Йўқ!” дейишингизга қарамай, бирор кўнгилочар масканга – тоққа ёки боулингга шартта олиб чиқиб кетишади. Кейин юрасиз, янги орттирган дўстларингиз билан кўркам, баҳаво жойларга қандай келиб қолганингизни билмай!
Мен кўрган-кечирганларимни бошингиздан ўтказишни истамасангиз, маслаҳатимга риоя қилинг!
Нурмуҳаммад Қодиров, 21 ёш.

Унинг фикрига қўшиладиган ўқувчилар кам эмас.
Мана улардан яна бири - Камола.
























