Қатар бойкот оқибатлари учун компенсация ундириш комиссиясини тузди

Фото: © РИА Новости
Қатар бир ой муқаддам тўрт араб давлати — Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн томонидан эълон қилинган бойкотдан зарар кўрганлардан компенсация учун ариза қабул қилувчи махсус комиссия тузди, деб хабар қилади «Ал-Жазийра» телеканали мамлакат бош прокурори Али ибн Фатисга асосланиб.
«Компенсациялар бўйича комиссия қамал натижасида жабр кўрганлардан ариза қабул қилувчи марказий орган бўлади. Комиссияга ТИВ ва адлия вазирлиги вакиллари киритилади», деди бош прокурор.
Унинг сўзларига кўра аризалар олингач ва ўрганилгач, комиссиянинг кейинги хатти-ҳаракатлари бўйича қарор қабул қилинади.
«Бу ишлар маҳаллий судларда ҳам, Қатардан ташқаридаги судларда ҳам кўриб чиқилиши мумкин», деди бош прокурор.
Қатар томонининг маълумотларига кўра, бойкот натижасида мамлакатнинг мингдан зиёд фуқароси ва хорижликлар жабр кўрган.
Бойкот нафақат дипломатик муносабатларга чек қўйиш, шунингдек, барча турдаги транспорт алоқаларини узишни ва бойкот эълон қилган давлатлардан Қатар фуқароларини чиқариб юборишни ҳам назарда тутади. Шундай қилиб, нафақат ишбилармонлар, шунингдек хорижда ўқиётган талабалар ва аралаш оилалар ҳам жабр кўрган.
Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн июнь ойи бошида Доҳа билан дипломатик алоқалар ҳамда ҳар қандай ҳамкорликни узиб, Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда араб давлатларининг ички ишларига аралашувда айблаб чиққан эди. Кейинроқ араб давлатлари Қатарга ультиматум эълон қилишган ва 10 кун ичида қўшниларнинг талабига кўниш шартини қўйишган.
Ультиматум 13та талабдан иборат эди, уларнинг орасида Эрон билан дипломатик ва ҳарбий алоқалар даражасини пасайтириш, Туркия ҳарбий базасини ёпиш, террорчилик ташкилотларини молиялаштиришни бас қилиш, араб давлатларининг ички ишига аралашмаслик, қўшниларнинг мухолифат арбобларини қўллаб-қувватламаслик, шунингдек, «Ал-Жазийра» сунъий йўлдошли телеканалини бутунлай ёпиш талаблари бор эди.
Қатар бу талабларни рад этиб, уни бажариб бўлмас, деб атаган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
Жаҳон | 12:16
-
Сутчилик тармоғини ривожлантиришга 53 млн доллар ажратилади
Ўзбекистон | 12:11
-
Сурия банкнотларини Россияда босиб чиқаришни тўхтатмоқчи
Жаҳон | 11:34
-
Жаҳон банки Ўзбекистонга электр тармоқлари модернизацияси учун 100 млн доллар ажратади
Ўзбекистон | 11:18
Мавзуга оид

11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари

22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

22:01 / 13.05.2025
АҚШ ва Саудия Арабистони 600 млрд долларлик келишувга эришди

15:27 / 13.05.2025