3 июль куни Imzo Premium компанияси Cinzzano Terrazza’да юқори чидамли пластик ва алюминийли деразалар янги серияси тақдимотини ўтказди.
Компания мижозлари, меъморлар, дизайнерлар таклиф этилди. Алоҳида меҳмонлар орасида Çuhadaroğlu (Туркия) компанияси вакиллари: Севилья Содиқова ва Халил Ҳалид; ҳамда Alumil (Греция) вакили Мурод Қалқон бор эди.

Меҳмонларга шоу шаклида конструкциялар ишончлилиги тўртта мезон бўйича намойиш этиб берилди:
Ҳимоя 1 – жисмоний куч ишлатилишидан асосий ҳимоя;
Ҳимоя 2 – турли асбоблар қўлланилишидан ҳимоя;
Ҳимоя 3 – бузишдан максимал ҳимоя даражаси;
Ҳимоя 4 – дераза ошиқ-мошиқларининг махсус ҳимояси.
Маҳсулот Aluplast (Германия), Alumil (Греция) ва Çuhadaroğlu (Туркия) жаҳон ишлаб чиқарувчилари материаллари ва ёрдамчи ашёларидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган.

Aluplast IDEAL-8000 профили шамол бўйича синовга кучли бардош берди, унинг ортида тутун-машина ўрнатилди. Тутун тавақалар очилгачгина, ташқарига чиқиб кетди.

Çuhadaroğlu профили ва фурнитураси ҳам кучли синовлардан ўтказилди. Ҳаттоки кучли мотоцикл ҳам унга зарар етказа олмади.
Эстакадада














