10:00 / 11.07.2017
8304

ЕХҲТ тарихда биринчи марта бош котибсиз қолди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилот (ЕХҲТ) ўз тарихида биринчи бор бош котибсиз қолди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ» газетаси.

Нашрнинг таъкидлашича, ташкилот собиқ раҳбари Ламберто Заньернинг ваколати 30 июнь куни якунига етди, шу тариқа ЕХҲТ 1 июлдан бошлаб бош котибсиз қолди.

«Бугун Австриянинг Мауэрбах шаҳрида ЕХҲТ аъзо давлатлари ТИВ раҳбарларининг норасмий йиғилиши давомида ташкилотдаги чуқур инқироздан чиқиш йўли қидириб кўрилади», - дея ёзади газета.

Хабар қилинишича, кадрлар билан боғлиқ инқирозга ечим топишга Россия ва АҚШ ўртасидаги келишмовчилик халақит бермоқда.

Top