Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боши айиқ жағлари орасида қолган ўсмир ақл бовар қилмас тарзда омон қолди
АҚШнинг Денвер шаҳридан шимолга томон 77 км узоқликда жойлашган Глейсер Вью Ранч тоғ лагери инструктори, 19 ёшли Дилан 9 июлда тонгги соат 4 ларда ғалати ғижирлаш овозидан уйғониб кетиб, ўнгидаги манзарадан даҳшатга тушади: йирик айиқ унинг бошидан тишлаб, ухлаш қопчасидан чиқариб, ўрмонга ташиб кетмоқчи бўлаётган эди.
Ўсмирга тан бериш керакки, у бундай даҳшатли вазиятда ўзини йўқотиб қўймаган. У йиртқичга бир неча бор зарба туширади. Шовқиндан яқин орада ухлаб ётган сайёҳлар уйғониб кетадилар ва биргаликда айиқни қўрқитиб, ортга қайтишга мажбур қиладилар.

Аниқланишича, Дилан уйғонгунигача айиқ уни қопча билан бирга 4 метрча судраб борган. Ўсмир зудлик билан шифохонага етказилган. У нафақат муқаррар ўлимдан омон қолган, балки кичик тирнаш ва лат ейишларгина олган. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишгач, у қўйиб юборилган.
Мавзуга оид
22:23 / 11.12.2025
“Болангизни кимдир бошқаряпти” — тошкентлик ўсмир PUBG'даги суҳбатлардан кейин йўқолиб қолди
19:21 / 05.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
07:30 / 01.10.2025
Канадада оқ ва қора айиқ ўртасидаги тўқнашув тасвирга олинди
10:31 / 29.09.2025