Япония Мудофаа вазирлиги 5 ноябрь куни чоршанба куни шимолдаги Акита префектурасига ҳарбийларни юборди. Улар тоғли ҳудуд аҳолиси орасида ваҳима уйғотган айиқ ҳужумларини жиловлашга ёрдам беради.
Операция Казуно шаҳрида бошланди — бу ўрмонлар билан ўралган кичик шаҳар бўлиб, сўнгги ҳафталарда айиқ кўринишлари кескин кўпайган. Сўнгги бир неча ҳафтадан бери аҳолига қалин ўрмонларга кирмаслик, кечаси ташқарига чиқмаслик тавсия этилмоқда, чунки айиқлар овқат излаб уйлар атрофига келиб юрмоқда.
AP нашрининг ёзишича, Япония бўйлаб, асосан шимолий вилоятларда, айиқ ҳужумлари деярли ҳар куни қайд этилмоқда. Айиқлар – мактаблар, темирйўл бекатлари, супермаркетлар, ҳатто иссиқ булоқ курортлари яқинида ҳам кўринмоқда.
🇯🇵 Another frightening bear attack in Hokkaido, Japan. This time a bear actually managed to break into a local military base. I think it's time for the government to start training and paying hunters to prevent this from happening. pic.twitter.com/grL9lcsYYX
— 鈴森はるか 『haruka suzumori』 🇯🇵 (@harukaawake) October 29, 2025
Япония Атроф-муҳит вазирлиги статистикаларига кўра, апрелдан бери 100 дан ортиқ киши жароҳатланган, камида 12 киши ҳалок бўлган. Reuters нашрига кўра, Акитада бу йил айиқ кўринишлари олти баравар кўпайиб, 8 мингдан ошган, ҳужумлар сони эса рекорд даражага чиқмоқда. Шу сабабдан ўтган ҳафта префектура губернатори ўзининг ҳимоя кучларидан ёрдам сўраган.

«Ҳатто вақтинча бўлса ҳам, ҳарбийлар ёрдами биз учун катта енгиллик. Олдин айиқлар шовқинни эшитса, қочади деб ўйлардим. Аммо энди улар аксинча, одам томонга яқинлашади. Улар чинакам даҳшатли ҳайвонлар,» – деди Казунонинг «айиқ бўлими» раҳбари Ясуҳиро Китаката.
Ҳарбийлар тузоқлар билан ёрдам беради













