12:46 / 12.07.2017
5557

ЕХҲТнинг янги бош котиби ким бўлиши айтилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг аъзолари сешанба куни янги бош котиби номзоди бўйича бир қарорга келишди, деб хабар бермоқда DW.

"ЕХҲТнинг амалдаги раиси Себастьян Курцнинг хабар беришича, Мауэрбахдаги учрашув давомида ЕХҲТ аъзолари Швецариянинг ЕХҲТдаги собиқ доимий вакили Томас Гремингер ташкилотнинг янги бош котиби бўлиши керак, деган қарорга келишган", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ЕХҲТ аъзолари ташкилотдаги бўш турган қатор бошқа раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича ҳам бир фикрга келишган. Хусусан, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси раҳбари лавозимига Исландия собиқ ички ишлар вазири Солрун Гисладоттирнинг номзоди, миллий озчиликлар иши бўйича олий комиссар лавозимига – ЕХҲТ собиқ бош котиби Ламберто Заньер, ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакил лавозимига эса – Франция ҳукуматидаги Европа масалалари бўйича собиқ вазир Арлем Дезир номзоди кўрсатилган.

"Биз ЕХҲТда ишончнинг йўқолгани билан курашишимиз керак", - деган Курц. Унинг қўшимча қилишича, ташкилот биринчи навбатда кучли етакчига муҳтождир.

Top