Перунинг собиқ раҳбари яна бир ҳамкасби сақланаётган қамоқхонага юборилди
Перу собиқ президенти Ольянта Умала 14 июль куни мамлакат пойтахти четидаги Атэ шаҳарчасида жойлашган Барбадильо қамоқхонасига келтирилган. Маҳаллий RPP радиостанцияси хабар қилишича, собиқ давлат раҳбари айнан шу қамоқхонада 18 ой умрини ўтказади. Бундан аввал Перу суди пулларни ноқонуний ўтказиш ва жиноий гуруҳни ташкил этишга доир иш юзасидан уни қамоққа олишга ордер берган эди.
Хабар қилинишича, ушбу қамоқхонада Перунинг бошқа бир собиқ раҳбари Альберто Фухимори ҳам жазо муддатини ўтамоқда. 1990-2000 йилларда мамлакатни бошқарган сиёсатчи 2009 йил апрелида инсон ҳуқуқларини бузганликда айбдор деб топилиб, 25 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди.
Бундан бир неча кун аввал, маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Фухимори жазони ўтаётган қамоқхона суратлари пайдо бўлди. Гап 800 кв.м. майдон ҳақида бормоқда. Унинг ичида бир неча хонали квартирага ўхшаш "камера" ва сиёсатчининг сайр қилиши учун кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ҳақида бормоқда.
Собиқ президент сақланаётган қамоқхона фотосуратлари кўплаб перуликларнинг ғазабига сабаб бўлган. Уларнинг фикрича, Фухимори бундай шароитда жазони ўтамаслиги керак.
12 июль куни судья Ричард Консепсьон Каруанчо собиқ давлат раҳбари Ольянта Умала ва унинг рафиқаси Надин Эредиани ҳибсга олишга ордер берди. У пулларни ноқонуний ўтказиш ва жиноий гуруҳ ташкил этиш бўйича суд мажлисида шундай қарор қилган. Шунга кўра, гумонланувчилар 18 ой мобайнида қамоқда сақланади. Уларга шу муддат ичида ҳукм ўқилади.
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024
Ўрмон ёнғинлари Перу экотизими ва ёввойи табиатини яксон қилмоқда
15:30 / 17.06.2024