Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров яна АҚШни айблаб чиқди
АҚШ Россияга қарши сиёсат олиб бормоқда, дея маълум қилди Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров HBO телеканалига берган интервьюси чоғида.
«Америка Россия, давлат раҳбариятига қарши сиёсат олиб бормоқда. Улар, мен Россия учун жонини беришга тайёр бўлган кишилардан бири эканлигимни билишади», - деди Чеченистон раҳбари.
Шу билан бирга, Қодировнинг таъкидлашича, Россияда «яхши армия» бор.
«Кўрамиз, ким ниманинг уддасидан чиқади», - деган республика раҳбари.
Қодиров Россия АҚШни рақиб сифатида кўрадими, деган саволга жавоб қайтарар экан, шундай деди: «Америка – уни Россия душмани сифатида кўриш учун етарли даражада кучли давлат эмас».
«Бизнинг давлат кучли ва ядро қуролига эга мамлакатмиз», - дея хулоса қилган Қодиров.
Аввалроқ Рамзон Қодиров Ғарбга айблов билан чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026