Жаҳон | 09:31 / 19.07.2017
6597
1 дақиқада ўқилади

Японияда ҳукм сураётган жазирамада 6 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: Reuters

Японияда 10 июлдан бери давом этаётган иссиқ об-ҳаво шароити туфайли 6 киши ҳаётдан кўз юмди, 7,68 минг киши шифохоналарга келтирилган. Бу ҳақда Япония тез тиббий ёрдам хизмати маълум қилди. 

Бу бир ҳафта аввал қайд этилган кўрсаткичдан 1,8 марта кўпдир, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Шифохоналарга олиб борилганлардан 170 нафари узоқ муддатга олиб қолинган. 2,5 мингдан ортиқ кишига бирмунча қисқа муддатларга ётқизилган. Жабрланганларнинг деярли ярми (49,5 фоизи) 65 ёшдан катта кишилардир. 

Ўтган ҳафтада мамлакат ҳудуди бўйлаб иссиқ ҳарорат ҳукм сурди. Ҳаво ҳарорати +35 даража атрофида бўлди. Бу ҳафта мобайнида ҳам жазирама сақланиши кутилмоқда. 

Японияда 600дан ортиқ киши жазирама туфайли шифохонага ётқизилди

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид