Ташкилот экспертлари ишонч билдиришича, яқин вақтлар ичида КХДР аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун импорт ҳажмини оширишга мажбур бўлади. Улар шунингдек, мамлакатдаги суғориш тизимларини модернизация қилиш зарурати ҳақида гапиришган.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, 2017 йили қурғоқчилик туфайли КХДРда гуруч, жўхори, картошка ва соя маҳсулотлари ҳосили яхши бўлмади.
«Буғдой экилган ҳудудларда ёмғирлар 2001 йилдагидан ҳам кам бўлди. Бу ҳолатда буғдой етиштириш ҳажми 2 миллион тоннага камаяди», — деган БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Хитой ва КХДР бўйича вакили Винсент Мартин.











