Қурилиш ишлари давомида Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи D-012 Бектемир–Чирчиқ–Чорвоқ автомобил йўлининг 6-километридан Ийк ота томон юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Ушбу йўналишда ҳаракатланувчи юк автомобиллари Тошкент шаҳридаги Роҳат айланма йўли орқали манзилларига етиб боришлари мумкин.

Шунингдек, D-012 автомобил йўлининг 2-километридан Food City савдо мажмуаси томон барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу йўналишда ҳаракат Фурқат кўчаси ҳамда Бектемир тумани ТҲАЙ орқали ташкил этилган вақтинчалик айланма йўллар орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, Янгиҳаёт тумани ҳудудида D-021 автомобил йўлининг Қипчоқ ва Сурум чорраҳаларида ҳам транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Шу билан бирга, Бектемир туманидаги D-002 автомобил йўлининг Паркент тракт кўчаси билан кесишган чорраҳасида ҳам вақтинчалик ҳаракат чекловлари жорий этилади.

Масъуллар ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш, вақтинчалик ташкил этилган айланма йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари ва йўл-патрул хизмати ходимларининг қонуний талабларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.