Жаҳон | 09:56 / 02.08.2017
7449
1 дақиқада ўқилади
Мексикалик мультимиллиардер Слим The New York Times’нинг акцияларини сотиб юборди
Мексикалик мультимиллиардер Карлос Слим The New York Times газетасининг ўзига тегишли бўлган акциялари қисмини сотиб юборди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Слимнинг оиласига тегишли бўлган Grupo Carso инвестиция гуруҳи томонидан нашрнинг ҳаммаси бўлиб 521,5 мингта акцияси сотиб юборилган. Келишув қиймати 10 миллион долларга баҳоланмоқда.
Слим бу келишувга қадар New York Times’нинг 17 фоизига эгалик қилганди (28 млн акциялар). Шу билан бирга, унинг тўплами умумий қиймати тахминан 370 млн долларга баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Карлос Слим Мексика пойтахтида янги аэропорт қуриб бериши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
22:20 / 22.02.2021
The New York Times нашри COVID-19 қурбонлари хотирасига бағишланган 500 минг нуқта тасвирини нашр этди
13:18 / 10.01.2019
Ўзбекистон The New York Times'нинг 2019 йилда саёҳат қилиш керак бўлган йўналишлар рўйхатида
16:13 / 20.12.2018
New York Times тадқиқотидан сўнг Facebook акциялари нархи 7,2 фоизга пасайди
13:40 / 27.09.2018