Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайдаги осмонўпар бинода ёнғин чиқди
Якшанба куни тонгида БААнинг Дубай шаҳридаги «Йўлбарс» (Tiger Tower) биносида ёнғин келиб чиқди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, бинонинг 53чи қаватидаги балконлардан бирида олов пайдо бўлган. Шаҳар ўт ўчирувчи ходимлари тезкорлиги туфайли ҳеч кимга зиён етмаган ҳамда ёнғин бартараф этилган.
Бу ҳафта давомида Дубайда кузатилган иккинчи ёнғин ҳолати бўлиб, бундан аввал «Машъал» (Torch) кўпқаватли турар жой биносига ўт кетган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам кишилар вафоти қайд этилмади.
«Машъал» биносида биринчи марта 2015 йил февраль ойида катта ёнғин кузатилган эди. Бу ҳолат деярли икки ярим йилда қайтарилди.
Мавзуга оид
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
13:45 / 17.04.2026
Ўрта Чирчиқда хонадонда чиққан ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
21:09 / 11.04.2026