31 август куни соат 13:44 да Зангиота тумани «Ал-Хоразмий» МФЙ ҳудудида жойлашган омборлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабар асосида ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Ёнғин соат 14:22 да қуршаб олиниб, соат 15:10 да тўлиқ ўчирилган.
Расмий маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тошкент вилоятида омбор ёниб кетди
11:139601 мин
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги омборлардан бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.







