Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, 22 август куни соат 08:17 да Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ, Шароф Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўп қаватли уйда бўлган барча фуқаролар эвакуация қилинган.

ФВББнинг дастлабки маълумотига кўра, ёнғин соат 09:10 да қуршаб олинган. Кейинчалик бошқарма қўшимча ахборот бериб, ёнғин соат 09:35 да тўлиқ ўчирилганини маълум қилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.